ПЕДОФИЛЛАР ДУНЁ ДАВЛАТЛАРИДА ҚАНДАЙ ЖАЗОГА ЛОЙИҚ?..

0

 

Педофилия бу ҳам инсоний, ҳам қонун тарафидан ҳеч қачон кечирилмайдиган жиноят. Педофилия тиббиётдаги хасталиклар орасида энг жирканчи ҳисобланади. Одамзод СПИДга учраса, ундан деярли ҳеч ким жирканмайди. Аммо педофил бундан мустасно. Бу хасталикка учраган маразлар бировнинг ҳали вояга етмаган, она сути оғзидан кетиб улгурмаган гўдагининг келажагини барбод қилади. Бу йўлда қўлини қонга бўяшдан-да қайтмайди. Хўш, педофиллар дунёнинг турли давлатларида қандай жазоланади?..

 

УКРАИНА

 

Бу мамлакатда 2020 йил 6 январ кунигина педофилларга нисбатан белгиланадиган жазони кучайтириш ҳақидаги қонун кучга кирди. Энди педофиллар нафақат озодликдан маҳрум этилади, балки, мажбурий тарзда эркаклик аъзосидан маҳрум этилади. Ушбу амал жарроҳлик амалиёти ёрдамида адо этилади.

 

ПОЛЬША

 

Польшада педофилни жиноий жавобгарликдан ташқари кимёвий йўл билан кастрация қилиш ҳақидаги янги реестр 2018 йил январида эълон қилинган. Бунга кўра, жиноятчи доимий тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти назоратида бўлади. Узоқ йиллик жазодан ташқари уни бутун мамлакатга кўрсатишади. Қолаверса, кимёвий йўл билан кастрация қилинади.

 

РОССИЯ

 

Россияда педофилларга шафқатсиз жазо белгиланиши ҳақидаги қонун Давлат Думаси депутатлари тарафидан 2012 йил февралида қабул қилинган. Ушбу қонун шахсан ўша пайтда мамлакат президенти бўлган Дмитрий Медведев ташаббусига кўра яратилган. Қонунга кўра, 14 ёшгача бўлган гўдакларнинг номусига теккан, ўлдирган, қийноққа солган, жиддий тан жароҳатлари етказган педофил мажбурий тарзда кастрация қилиниши алоҳида кўрсатиб ўтилган.

 

ЧЕХИЯ

 

Бу давлатда педофилларга қарши қонун 1963 йили қабул қилинган. Ўша пайтдаёқ педофилни кимёвий йўл билан кастрация қилиш амали қонунлаштириб қўйилган. Гарчи педофил бир умрга озодликдан маҳрум этилса-да, турмага кастрация қилинган ҳолда кириб бориши таъминлаб келинмоқда.

 

ЭСТОНИЯ

 

Эстонияда педофилларни кимёвий йўл билан кастрация қилиш ҳақидаги қонун 2012 йил июнидан бери ўз кучида қолган.

 

ГЕРМАНИЯ

 

Германияда педофилга нисбатан белгиланадиган жазо муддати 6 ойдан 10 йилгачани ташкил этади. Йилига 15 мингдан зиёд гўдак педофилнинг дастидан жабр кўришига қарамай, ҳукумат раҳбарлари бу масалага бармоқ орасидан қарашда давом этмоқда. Кастрация ҳам педофилнинг хоҳишига қараб амалга оширилади. Шунда ҳам педофилнинг ёши 25дан юқори бўлса.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...