Россияда Ўзбекистон байроғини намойиш қилган муҳожирлар жаримага тортилди

0

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри «Дворцовая» майдонида ҳамроҳларининг елкаларига ўтириб олиб, Ўзбекистон байроғини ҳилпиратган меҳнат муҳожирларининг ҳужжатлари текширилганида уларда миграцион камчиликлар борлиги аниқланди.

Байрамда иштирок этган 14 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳудуд полицияси эътиборини тортган.

«Хорижий давлатлар байроқларини жамоат жойларида намойиш этиш тақиқланганми?» деган саволга ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан бири шундай жавоб берган:

«Қонунчиликда бундай тақиқ йўқ. Бироқ муҳожирларнинг бундай ҳаракатлари шаҳар аҳолиси учун ноқулайлик туғдириши мумкин ва улар бизнинг чора кўришимизни кутади».

Қайд этилишича, текширилган 14 кишининг ҳар бирида кичик камчиликлар аниқланган.

Баъзиларида миграция ҳисобини амалга оширишда нотўғри маълумот бериш, бошқаларида эса кириш қоидаларини бузиш қайд этилган.

Текширувлар натижасида уч кишига нисбатан Россия Федерациясидан мажбурий чиқариб юбориш, бир кишига нисбатан мамлакат ҳудудидан мустақил равишда чиқиб кетиш ҳақида қарор чиқарилди, қолганларининг эса Россия ҳудудида қолиш муддати қисқартирилди ёки миграция идорасига қайта киришни тақиқлаш бўйича ҳужжатлар топширилди.

Daryo.uz

loading...