Токио Олимпиадасига лицензион мусобақада қатнашувчи ўзбекистонлик боксчилар Хитойга йўл олди ФОТО

0

2-15 февраль кунлари Хитойда бокс бўйича Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Бироз аввал 35 кишидан иборат делегациямиз Чин ўлкасига йўл олди.

Таъкидлаш жоиз, вакилларимиз Хитойга йўл олишидан аввал МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда МОҚ вице-президенти, Ўзбекситон бокс федерацияси раисининг биринг ўринбосари Сакен Полатов боксчиларимиз билан учрашишди ва уларга оқ йўл тилаб қолдилар. Жамоамиз мусобақа бошлангунича Хитойда ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. Лицензион турнирда иштирок этувчи боксчиларимизнинг якуний таркиби расман кейинроқ эълон қилинади.

Хитойга йўл олган делегациямизнинг тўлиқ таркиби қуйидагича:

Спортчилар:
Абдумалик Халаков
Аброржон Қодиров
Асадхўжа Мўйдинхўжаев
Алиёр Норалиев
Баҳодир Жалолов
Бобоусмон Батуров
Дилшодбек Рўзметов
Жаҳонгир Раҳмонов
Жамшид Худойберганов
Жамшиджон Абдуллаев
Козимбек Мардонов
Лазизбек Муллажонов
Миразизбек Мирзаҳалилов
Мадияр Саидраҳимов
Наво Тамазов
Ойбек Жўраев
Санжар Турсунов
Фозилжон Абдумуродов
Фанат Қаҳрамонов
Шаҳобиддин Зоиров
Шоҳрухбек Рустамов
Шунқор Абдурасулов
Элнур Абдураимов

Бош мураббий: Марат Қурбонов
Катта мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Тўлқин Қиличев

Мураббийлар: Истам Кабинов, Баҳодир Эркаев, Бурхон Аҳмедов, Фаррух Қиличев.

Шифокорлар: Дилшод Казаков, Комилжон Расулов.

loading...