Тошкентга келувчи туристлар ўтган йили 2018 йилга нисбатан 20 фоизга ўсган

0

Туризм бугунги кунда энг тез ва самарали ривожланиб бораётган соҳалардан биридир. Шу боис ёшларда бу йўналишда хизмат кўрсатувчи мутахассисликларга қизиқиш катта.

Мазкур соҳада ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб бериш ҳамда уларга пойтахтимизда туризм қандай ривожланаётгани ҳақида ахборот етказиш мақсадида Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Ёшлар марказида бўлиб ўтган учрашувда дастлаб 2019 йилда эришилган натижаларга тўхталиб ўтилди. Қайд этилишича, Тошкентга келувчи туристлар ўтган йили 2018 йилга нисбатан 20 фоизга ўсган. Бу йил эса ушбу кўрсаткични янада ошириш кўзда тутилган ва шу мақсадда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги мавжуд диққатга сазовор жойларни баландликдан томоша қилиш имкониятини берувчи объектлар рўйхатини шакллантириш, хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи ахборот марказларининг сонини 100 тагача етказиш, соғломлаштириш туризмига ихтисослашган туроператорларнинг фаолиятини ташкиллаштириш каби қатор вазифалар белгилаб олинган. Суҳбат жараёнида ёшлар туроператорлик, менежерлик ва бошқа сайёҳлик хизматлари ҳақида ҳам қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти мутасаддиларига сайёҳликни янада тараққий эттириш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир сўнгида ёшларга департаментнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

uza.uz

loading...