УКРАИНА БОШ ВАЗИРИ ИСТЕЪФОГА ЧИҚДИ…

0

 

Украина бош вазири Алексей Гончарук истеъфога чиқиши ҳақидаги аризасини мамлакат президенти Владимир Зеленскийга тақдим этди. Гончарукнинг айтишича, бу лавозимга президентнинг махсус дастурини ижро этиш учун келган ва буёғига президентга бўлган ҳурматга ҳеч ким шубҳа назари билан қарамаслиги учун истеъфога чиқишни маъқул кўрибди. Зеленский аризани кўриб чиқишга ваъда берган.

— Кейинги пайтларда, — деди Гончарук. — Интернетда мухолифатчи кучларнинг мен ва менинг жамоамга нисбатан шубҳа-гумонларга қоришиқ ёзишмалари кўпайиб кетди. Уларнинг айтишига кўра, мен ва менинг жамоам президентни алдашдан нарига ўтмаётган эканмиз. Улар қандай йўл билан бўлмасин давлат хазинасини эгаллаб олиш ва ўз мақсадлари йўлида сарфлашни мўлжаллай бошлаган…

 

loading...