Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 18 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

18 январ куни яна худонинг қудрати билан қачонлардир сизга омад келтирган сўқмоқлар бўйлаб кета бошлайсиз. Бу яхши, аммо меҳнат, иш лаҳзалари оғир кечиши мумкинлигини унутманг. Сергак турсангиз, сўқмоқлар сизга ҳам молия, ҳам шахсий ҳаётда муваффақият келтиради. Дўстларни, яқинларни олқишлашдан тийилманг. Фақат эмоцияни назоратда тутишни унутмасангиз бас. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Саломатлигингизга қанча ҳушёр ва эътибор билан ёндашсангиз, шунча яхши. Ҳозир врачма-врач юришингиз қийин. Ишларингиз кўп. Шунинг учун ҳавонинг авзойига қараб кийинишингиз талаб этилади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш учун зудлик билан зарур чораларни кўришингиз керак бўлади. Оилавий бюджетни бир ойга режа қилинг. Оиласизлар бугун муҳаббатнинг романтик лаҳзаларидан умид қилмасалар бўлади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

18 январда янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга шошилманг. Бугун ўзингизни бўлар-бўлмас суҳбатлар, енгил фикрлаш ва зарар келтирувчи эҳтирослардан асрашингиз керак. Кун давомида ҳам руҳан, ҳам жисмонан тозаланиш, покланиш хайрли кечади. Ҳаммомга тушсангиз ҳам зиён қилмайди. Нотаниш одамлар билан мулоқот қилишга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун ўзингизни қийнаётган барча масалаларда қатъий бир фикрга келишни ихтиёр этасиз. Бу ишингиз жуда тўғри. Сизга ҳар жабҳада албатта фойда беради. Шахсий ҳаётда зарурат туғилса, фантазиянгиздан фойдаланинг. Агар шахсий принципларингизга содиқ ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, эзгу мақсадларга етишингиз янада осон кечади. Лекин молиявий аҳволингиз жарлик томон катта тезликда тушиб бормоқда. Қўшимча даромад келтирувчи иш топинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

18 январ куни оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам романтик кайфиятда бўлади. Аммо иш ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Шам ёруғидаги кечки овқатни кечқурунга қолдиринг. Куннинг иккинчи ярмида эса меҳнат қилинг. Анчадан бери орзулаган харидларингиз бугун амалга ошадиган бўлиб турибди. Хурсанд бўлаверинг. Улар учун пулни аяманг. Оилалилар рўзғордаги юмушлар билан кун давомида овора бўлишлари мумкин. Руҳни туширманг. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Раҳбарларингиз зиммангизга бир дунё вазифани юклаб ташлаган бўлса ҳам хотиржамликдан воз кечманг. Сиз ҳам бошқалар каби одамсиз. Тушлик қилишингиз керак, ўйлашингиз, кимлар биландир мулоқот қилишингиз керак. Шахсий ҳаёт билан боғлиқ азалий режаларингиз бугун ҳақиқатга айланади. Фақат вазиятни сунъий тарзда ўзгартиришга уринманг. Акс ҳолда барча ўйлаганларингиз йўққа чиқади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

18 январда спорт билан шуғулланиш, организмингизни жисмонан зўриқтиришингиз умуман тақиқланади. Яхшиси, кунни хотиржамликда, дам олиб ўтказинг. Майда-чуйда муаммоларни деб бекорга асабингизни бузманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказишдан нари бўлишингиз тавсия этилади. Кечқурун севимли хоббингиз, расм чизиш, китоб мутолаа қилиш билан банд бўлинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи остида туғилганларнинг кўпчилиги раҳбарликда ўзини синаб кўришга ошифта бўлади. Агар уддалашингизга кўзингиз етса, марҳамат. Ҳеч ким сизга тақиқлай олмайди. Лекин уддалай олмасангиз, ўзингизга зиён етказганингиз қолади. Ўйлаб кўринг. Пул ҳисоб-китобни севади. Шунинг учун ортиқча харидлардан нари бўлишингиз сўралади. Саломатлигингизни қаттиқ назоратга олинг. Шамоллаш, грипп юқтиришдан сақланинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

18 январ ўқотар буржи вакиллари учун омадли кечади. Агар дунёда барчага Оскар мукофотини тарқатишса, сиз рўйхатнинг биринчи поғонасида турган бўлардингиз. Чунки шунга арзийсиз. Ишларингизни ўз вақтида сифатлидан ҳам сифатлироқ қилиб бажаришга улгурасиз. Аммо муҳаббатда ҳалитдан тож кийишингиз тўғри келмайди. Ҳали вақт бор. Шошилмаслигингиз керак. Оиласиз бўлсангиз, олдин ўзингизга мос инсонни учратинг. Ана ундан кейин тож ҳақида ўйласангиз ярашади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугунги кунингиз ташвишларга бой кечади. Бироқ ишингизга таъсир кўрсатмайди. Барча ишларингиз унумли кечади. Янги лойиҳаларни амалга оширишда сергаклик ва аниқлик талаб этилади. Муҳаббатда оиласизлар танлаганини мақташдан бўшамасалар, албатта муваффақиятга эришишади. Бусиз муносабатларингиз қайноқ кечмайди. Соғлиқни эҳтиёт қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

18 январда кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода пиёда сайр қилиб ўтказишингиз тавсия этилади. Жисмоний ҳаракат хонага қамалганча ўтиришдан кўпроқ фойда беради. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Аёллар, қизлар ташқи қиёфасига эътибор қаратишни унутиб қўймасинлар. Маълум вақт одамлардан нари бўлиш сизга ажойиб натижаларни ҳадя этади. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Ортиқча вазндан азоб чека бошладингизми? Барчасига янги йил байрамини сабабчи деб ўйлайсизми? Тўғри ўйлабсиз. Энди жисмоний ҳаракатларни кўпайтиришингиз лозим бўлади. Эрталаблари югуриб туришни одатга айлантиринг. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода пиёда сайр қилиб ўтказинг. Парҳез тутинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда дипломатларча йўл тутишингиз тавсия қилинади. Оллоҳ мададкорингиз бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...