“Халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат” номи эълон қилинди

0

“Йил танлови – 2019” маросими давом этмоқда. Маросимда намунали вазирлик, ташкилот ва агентликлар билан биргаликда халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат номи ҳам эътироф этилди.

Унга кўра, бир неча йиллардан буён халқ дардини кун тартибига қўйиб, фидойилик қилиб келаётган Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, деб топилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг энг яқин ҳамкори ҳам эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси энг яқин ҳамкор дея эътироф этилди.

UzA.uz

loading...