Америкалик эркак кекса онасининг бор пулини шилиб олгач, уни отиб ташлади. Астағфирилло!!!

0

 

Бу фожиа 2020 йил 15 январ куни Лас-Вегасда содир бўлди. 32 ёшга кириб ҳам ақл топмаган Уильям Жексон исмли эркак уйга келди-да, 63 ёшли онасига ўшқира кетди. Уни нотўғри тарбиялаганликда, пул билан таъминлаб қўя олмаганликда айблади. Кейин эса пул талаб қила бошлади. Она пули йўқлигини айтгач, қўйнидан тўппонча чиқариб, интернет орқали банкдаги ҳисоб рақамини текширишга мажбурлади. Ҳисобида пул бор экан. Ўлдириш билан қўрқитиб, ўша яқин орадаги банкка олиб борди. Она ҳисобидаги пулларни нақга айлантиргач, чиқишдан олдин банк ходимларига «полиция» дейишга-да улгурди. Ўзи банкдан ташқарига чиқишга шошилмади. Чунки билди. Чиқиши билан ўғли барибир отиб ўлдиради. Номақбул ўғил кўрдики, онаси банкдан чиқишга шошилмаяпти. Ташқари эшик ёнидан туриб онага бир неча маротаба ўқ узди. Аёл оғир яраланди. Уильям қўрқиб кетганидан қочмоқчи бўлганди. Шу тобда полициячилар етиб келиб уни қўлга олди.

Аёлни касалхонага олиб кетишди. Маълумот беришларича, у худонинг хоҳиши билан тирик қолибди.

 

loading...