Мексикада номаълум кимсалар 10 нафар машшоқни тириклай ёқиб юборди…

0

 

Шу йил 17 январ куни Мексиканинг Герреро штатида полициячилар олов исканжасидаги юк машинасига дуч келишди. Ўт ўчирувчилар тез фурсатда оловни ўчирди. Юк машинаси бортини очишганда эса, даҳшатдан тош қотишди. Машина бортида жами 10 нафар одам тириклай куйиб кетганди. Кейинчалик аниқлашдики, ўлим топганларнинг барчаси «Сенсасьон» мусиқий гуруҳи машшоқлари бўлиб, ўша пайт тўйда хизмат қилиб уйга қайтаётган экан.

Ҳозирча жиноятчилар кимлиги аниқланмади. Машшоқларнинг нима сабабдан ёқиб юборилгани ҳам ноаниқ бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Мексикадаги Халапа шаҳар мэрини Рождество байрамидалик пайтида номаълум кимсалар отиб ўлдирганди.

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадорнинг гапига қараганда, 2020 йил 1 декабрига қадар мамлакатда жиноятчилик даражаси сезиларли тарзда камайтириларкан. Афсуски, ҳозир Мексика ҳукумат армияси, полициячилар биргаликда ҳам мафияга қарши арзирли кураш олиб боришга ожиз қолмоқда.

 

loading...