Москвада мактаб ўқувчиси муаллимани шафқатсизларча калтаклади… (ВИДЕО)

0

 

Москва шаҳридаги мактаблардан бирининг 15 ёшли ўқувчиси (исми-шарифи маълум қилинмаган) физика дарсида қулоғида наушниклар билан ўтирганди. Ҳойнаҳой, дарсга эътибор бериш ўрнига мусиқа тинглаётган бўлса керак. 61 ёшли муаллима аввал уни огоҳлантирди. Қулоқ тутмагач, қулоғидаги наушникларни тортиб олди. Худди шу иши ўқувчи болага ёқиб тушмабди. У муаллимани шафқатсизларча калтаклаб, юз ва кўз қисмига жиддий жароҳатлар етказди. Бу ҳам камлик қилгандек, синфхонадаги жиҳозларни синдириб ташлади.

Дарсдан сўнг дарҳол «Тез ёрдам» чақиришди. Муаллима касалхонага олиб кетилди.

Зўравон ўқувчига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида ҳозирча маълумот тарқатилмаган.

Астағфирилло!!!

 

loading...