Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини WBC’нинг собиқ чемпионига қарши ўтказди ва беллашув илк раунддаёқ тугади! ВИДЕО

0
Профессионал бокснинг биринчи ўрта вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг навбатдаги жангини WBC’нинг собиқ чемпиони Адриан Эстреллага қарши ўтказди.
Жанг бошланиши биланоқ Эргашев рақибига бир нечта аниқ зарбалар берди. Илк раунднинг 120 сонияси ўтиб бораётганида Шоҳжаҳоннинг Эстрелла қорин қисмига берган кучли зарбаси, мексикалик боксчини мувозанатдан чиқарди ва оқибатда у рингга қулади. Адриан ўрнидан тура олмаганидан кейин учрашув рефериси баҳсни муддатидан олдин якунланганини эълон қилди.
Шу тариқа, Шоҳжаҳон Эргашев проф боксдаги ғалабали сериясини 18 жангга етказди ва 16 маротаба рақиби устидан муддатидан олдин, нокаут билан зафар қучди.
Адриан Эстрелла эса илк бор нокаут билан мағлуб бўлди. Энди унинг рекорди «29-5, 24 КО» кўринишга эга.
loading...