U-23 Осиё чемпионати. Илк ярим финалчи аниқланди. Ўзбекистон БААдан ўтса, айнан шу жамоа билан тўқнаш келади

0
U-23 Осиё чемпионатида дастлабки чорак финал учрашуви бўлиб ўтди.

Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги баҳс тақдирини битта гол ҳал қилди. 78-дақиқада бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Абдуллоҳ Ал Ҳамдан аниқ амалга оширди ва Саудия Арабистонини ярим финалга олиб чиқди – 1:0.
Энди Саудия Арабистони ярим финалда БАА – Ўзбекистон жутфлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Саудия Арабистони – Таиланд 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 
Абдуллоҳ Ал Ҳамдан (пен.) 78.

loading...