U-23 Осиё чемпионати. Ярим финалнинг иккинчи иштирокчиси маълум бўлди ВИДЕО

0
Таиландда давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигининг иккинчи чорак финал ўйини Австралия – Сурия олимпиячилари ўртасида бўлиб ўтади.

Учрашувнинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади. Экстра таймларнинг биринчисида эса австралияликларнинг 19 ёшли ҳужумчиси Аль Хассан Туре рақиб дарвозасини ишғол этди ва мазкур гол “кенгурулар юрти” вакилларига ярим финал чиптасини тақдим этди.

Аввалроқ, Саудия Арабистони 1/2 финалнинг илк иштирокчисига айланганди.

Австралия U-23 – Сурия U-23 1:0 (0:0, 0:0, 1:0, 0:0)

Гол: Туре 101

loading...