Уйида психотроп дорилар тайёрлаб сотган лугансклик талаба қўлга олинди…

0

 

18 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган тиббиёт ўқув юрти талабаси Украинанинг Луганск вилоятида яшаб туриб, уйида психотроп дори воситаларини тайёрлаган ва кейин уларни интернетдаги «Телеграмм» ижтимоий сайтида очилган канали орқали сотиш билан шуғулланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари талабани навбатдаги буюртмани алоқа бўлими орқали қабул қилиб олаётганда қўлга туширишди. Тинтув пайтида талабанинг уйидан психотроп дорилар ясаш учун мўлжалланган лаборатория жиҳозлари, прекурсорлар, амфетамин топилди. Маълум бўлишича, талаба айнан амфетамин кучли таъсир қилувчи психотроп таблеткаларини ясаб сотган.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Айби исботланса, дорифуруш талаба камида 12 йилга қамалади.

 

 

 

loading...