Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 19 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

19 январ куни барча қийналганларга ёрдам кўрсатиш хаёли билан яшай бошлайсиз. Аммо қаҳрамонликларнинг ҳам чек-чегараси бўлиши лозим. Йўқса, ўзингиз ўзингизни жарга қулатишингиз ҳеч гап эмас. Айниқса, молиявий масалада жуда ҳушёр бўлинг. Пулларингизни жуда эҳтиёт қилинг. Рўзғорингиздаги муаммоларни тез фурсатда ижобий ҳал этиш пайига тушинг. Саломатликни ҳам унутиб қўймасангиз, фақат фойда қиласиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун тадбиркорлар ўзлари учун жуда фойдали келишувларга, моддий манфаатга эришишади. Сиз янада бой ва омадли инсонга айланасиз. Нимани сотувга қўйманг, сиз истагандан ҳам қимматроқ нархга сотасиз. Шахсий ҳаётингизни янада фаровон торттириш учун ҳар бир қулай имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз ички оламингизни янада чуқурроқ ўрганиши учун имконият яратиб берсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

19 январда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар зерикарлидек туюлса-да, уларни қизиқарли ишга айлантириш пайида бўлишингиз сўралади. Иш юритишнинг янгича усулларини ярата олсангиз, ҳамкасблар орасида ҳам обрўйингиз бир неча поғона юқорига кўтарилади. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда айрим қарама-қаршиликлар юзага келиши мумкин. Бир қарорга келишдан олдин қарама-қаршиликларнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлганини аниқланг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун фақат бир нарса ҳақида бош қотиришингиз талаб этилади. У ҳам бўлса, тирикчиликдир. Агар тадбиркор бўлсангиз ҳам омадсизликка юз тутишингиз кутилади. Кимгадир ниманидир ваъда бергансиз-у, ваъдангизни унутгансиз. Бир сўз билан айтганда, муаммоларни ўзингиз учун ўзингиз пайдо қилгансиз. Шунинг учун бировларни айблашдан тийилинг. Кечқурун ўтмишдаги севган инсонингиз қўнғироқ қилиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

19 январ куни олди-сотди масаласига жиддий эътибор билан ёндашишингиз тавсия этилади. Нарх-навога реал назар билан боқинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин дўстларингиздан бири ёрдам беради. Фақат унга ўз вақтида мурожаат этишингиз керак бўлади. Ижодкор бўлсангиз, илҳом париларини тунлари кутинг. Улар албатта қалбингизга ташриф буюради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун паризод буржи остида туғилганларни қандайдир тантана ёки расмий тадбирга таклиф этишади. Тадбирга энг яхши кўрган кийимларингизни кийиб боринг. Куннинг иккинчи ярмида молия билан боғлиқ чигал масалаларни ҳал этиш ҳаракатида бўласиз. Кечки пайт кимлардир шахсий иш билан қўшни шаҳарга жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга сюрприз ҳозирлаб қўйиши кутилади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

19 январ куннинг биринчи ярмида ҳамкасблардан бири сизга хушхабар етказиши кутилмоқда. Бу хабар ишхонангизда лавозимингиз ошиши билан боғлиқ бўлиши эҳтимолга яқин. Айримларни дам олиш куни эканига қарамай, раҳбарлари узоқ муддатли хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам чигалликлар йўқ эмас. Аммо хавотир олманг. Бугун кун давомида улар ўз ечимини топади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Тадбиркорлар рақобатчиларнинг қинғир ишларидан огоҳ бўлишлари лозим. Пулларингизни ўз ҳолича сақлаб қолишни истасангиз, уларга қарши хуфиёна кураш усулларини ўйлаб топинг. Бировга ваъда берманг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия қилинади. Шубҳасиз, бу ишни ҳуқуқшунос иштирокида амалга оширсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Кечқурун бассейнда чўмилиш, косметик муолажалар ва уқалаш амаллари хайрли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

19 январ куни атрофингизни қуршаб турган айрим кимсалар билан жиқиллашиб қолган бўлсангиз, яраш ошига уннайверишингиз сўралади. Жанжал барибир яхшиликка олиб бормайди. Пул топишда, шахсий ишларни адо этишда фантазияни бир четга суриб қўйинг ва реал режаларга асосланинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Бу илгари бажарган ишларингиздан бири учун тўланган ҳақ бўлиши ҳам мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ишлагандами, яшаш жараёнидами, барибир асаб тизимингизни ниҳоятда эҳтиётлашингиз зарур бўлади. Ортиқча бош оғриқларнинг нима кераги бор. Тўғри эмасми? Ҳар бир ташвишни юракка яқин олманг. Яқин дўстлардан бири мўмай даромад келтирадиган лойиҳа таклиф қилиши мумкин. Албатта рози бўлинг. Тўғри, иш оғир кечади. Лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун ёзгача овора бўлишингиз мумкин. Лекин охири яхшилик билан тугайди.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

19 январда сизга енгил бўлмайди. Кимдир сизни тўғри йўлдан адаштиришга ҳаракат қилиб кўради. Шахсий сирларингизни асло бировларга ошкор қила кўрманг. Айниқса, у сирлар пул билан боғлиқ бўлса, тилингизни тийишингиз шарт. Оиласизлар муҳаббатда отни қаттиқроқ қамчилашлари талаб этилади. Суйган инсонингиз билан турмуш қуриш масаласини тезлаштирмасангиз бўлмайди. Ош ҳам керагидан кўп вақт дамланиб турса, ланж бўлади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун таваккалчилик сизга омад келтиради. Нимагадир эришишни истасангиз, албатта таваккал қилинг. Шахсий ҳаёт ҳақида тузган режаларингиз бугун албатта ижобий натижа беради. Натижа шундай бўладики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу йўлда ҳеч бир имкониятни қўлдан бой берманг. Кимки бугун сафарга чиқса, албатта муваффақиятга эришади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...