ВЕРМОНТ УНИВЕРСИТЕТИ ОЛИМЛАРИ ТИРИК РОБОТЛАР ЯРАТИШДИ…

0

 

Бугунги кунда профессионал мутахассислардан тортиб ҳаваскорларгача «ақлли» технологиялар яратишга муккасидан кетган. Бунинг натижасида турли кўринишдаги роботлар, технологиялар яратилмоқда. Олимларнинг фикрича, роботлар келажакда ҳаётни ҳақиқий жаннатга айлантирармиш. Худо кўрсатмасин, марҳум Стивен Хокинг башорат қилганидек, ўша роботлар жаннат ўрнига дўзах яратиб беришса-чи?..

Олимлар бундай башоратларга эътибор ҳам беришаётгани йўқ. Аксинча, худо даражасига етишга умид боғлашмоқда. Фақат уларда худодаги каби олдиндан келажакни кўра билиш, ихтиросини қатъий назоратда тута билиш хусусияти етишмайди. Мана, шунга бир мисол сифатида Вермонт университети олимларини келтириш мумкин. Улар тирик роботлар яратишди. Бундай роботни яратишда олимлар қурбақа эмбрионидан фойдаланишган. Бу роботларни «Ксинобот»лар деб аташибди. Уларни ўзингиз истаганча дастурлашингиз мумкин экан. Биороботлар шикаст етса, ўзи мустақил тарзда қайта оёққа тура олиш хусусиятига эга экан. Ихтирос раҳбари Жошуа Бонгарнинг гапига қараганда, биороботлар инсон танаси узра ҳаракатланиб, организмни ортиқча заҳарли моддалардан тозалайди, хасталанса даволайди. Каттароқ кўринишда яратилган биороботлар эса океанлар тубига тушиб микропластиклар йиғади.

Ишқилиб, охири бахайр бўлсин!

Астағфирилло!!!

 

loading...