Чувашия раҳбари журналистларни йўқ қилишга чақирди…

0

 

Чувашия автоном республикаси раҳбари Михаил Игнатьев яқинда республика журналистларини матбуот байрами билан табриклаш асносида фақат танқидий мақолалар ёзадиган журналистларни йўқ қилишга, яъни, ўлдиришга чақирди.

— Улар кечаси ҳам, кундузи ҳам ухламайди, — деди Игнатьев. — Денгиз бўйига бориб аллакимлардан танқидий мақолага буюртма олади. Шубҳасиз, бунинг эвазига мўмай даромадни ҳам киссага уради. Худди шулар кейинчалик митинглар уюштиради, тартибсизликларни келтириб чиқаради. Аслида ободончилик, халқимизнинг фаровон ҳаёти учун курашиш ўрнига биз ўша митинглар билан овора бўлиб қоламиз. Ундай журналистлар кўзингизга қараб туриб Россияни ёмонлайди. Европа ва Американи кўкларга кўтариб мақтайди.

 

loading...