Грецияда кучли ер силкиниш ҳодисаси содир бўлди…

0

 

Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази мутахассисларининг хабарига кўра, бугун кечаси маҳаллий вақт билан соат 2: 52 да Греция соҳилларида магнитуда кучи 5 баллга тенг кучли ер силкиниш ҳодисаси содир бўлган. Зилзила маркази Вальсамат аҳоли яшаш пунктидан 6 километр узоқликда, ўчоғи эса 5 километр чуқурликда экани аниқланди. Зилзила туфайли жабр кўрганлар, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тарқатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Албаниянинг Дуррес порт шаҳрида ҳам кучли ер силкиниши кузатилган. Оқибатда кўп қаватли уйлардан бири вайрон бўлган. Зилзила туфайли 105 киши ўлим топган.

 

loading...