Конор Макгрегор октогонга қайтди ва 40 сонияда рақибини нокаутга учратди ВИДЕО

0

АҚШнинг Лас Вегас шаҳридаги “Т-Мобиле Арена” октогонида UFC 246 турнири бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жанги ирландиялик икки вазн бўйича собиқ чемпион Конор Макгрегор ҳамда америкалик тажрибали ММА’чи Дональд Серроне ўртасида ўтказилди.

Беллашув стартиданоқ 31 ёшли Конор рақибига бир нечта аниқ зарбалар йўллади. Зарбалар кетма-кетлиги эса 36 ёшли Серронени мувозанатдан чиқарди ва оқибатда жанг рефериси баҳсни муддатидан олдин якунланганига ишора қилди. Шу тариқа, Макгрегорга Дональдни мағлуб этиш учун 40 сония кифоя қилди.
Маълумот ўрнида, Конор Макгрегор фаолиятидаги 22 ғалабасини 19 нокаут билан қўлга киритди ва унинг ҳисобида 4та мағлубият ҳам бор. Серроне рекорди эса “36-14, 10 КО” кўринишга эга бўлди.
loading...