ОЛИМЛАР МИНЕРАЛ СУВНИНГ ЗАРАРИНИ АНИҚЛАШДИ…

0

 

Россиялик мутахассис Елена Соломатина олиб борган изланишлар шуни кўрсатдики, минерал сувни меъёридан ортиқ ичиш организм учун ўта хавфли экан. Соломатинанинг айтишича, минерал сувнинг уч тури мавжуд. Бу газсиз, оддий минерал сув, оддий минерал сувнинг даволаш мақсадларига йўналтирилган тури, айнан хасталикларни даволаш учун мўлжалланган минерал сув.

Оддий минерал сувни кунига икки литрдан ичсангиз ҳам ҳеч нарса қилмайди. Даволаш учун мўлжалланган минерал сувларни эса фақат мутахассис ёзиб берган рецепт бўйича ичиш лозим. Даволашга мўлжалланган минерал сувлар таркибида кальций мавжуд. Агар уни керагидан ортиқ ичсангиз, буйракда тош йиғилиш ҳолати кузатилади. Бундан ташқари, меъёрдан ортиқ ичилган минерал сув оқибатда варикоз, аритмияга олиб келади.

 

loading...