«Спарк» автомобилини бошқараётган ҳайдовчи икки нафар ДАН ходимини уриб кетди…

1

 

Бу воқеа 18 январ куни «ТКАД» ва «Дўрмон» йўллари кесишган жойда, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида содир бўлди. «Спарк» автомобилини бошқариб кетаётган 1993 йили туғилган Д. Ш. ни ДАН инспектори камар бойламагани сабабли тўхтатганди. Ҳайдовчи тўхташ ўрнига инспекторни босиб ўтиб кетди. Ҳайдовчи қочиб кетаётиб «Зиёлилар» ва «Темур Малик» кўчалари кесишган ерда ДАН инспектори У. Қўчқоров томонидан яна тўхтатилди. Лекин у бу сафар ҳам иккинчи инспекторни машинада босиб ўтиб кетди. Қўчқоров жиддий тан жароҳати билан ички ишлар вазирлигининг Марказий госпиталига ётқизилди.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида қоидабузар ҳайдовчи қўлга олинди. Маълум бўлдики, у автомобилни техник кўрикдан ўтказмаган экан. Ҳозирда прокуратура ушбу факт юзасидан терговолди суриштирув ишларини олиб бормоқда.

 

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.