Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 20 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Эрталабдан негадир жаҳл отига минишингиз кутилади. Жаҳдингизни сира жиловлай олмай қийналасиз. Аммо жиловлашингиз шарт. Акс ҳолда ишхонангизда ҳам турли жанжалли вазиятларда қолиб кетишингиз турган гап. Молия масаласида ҳам жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Жиддий тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Кимларгадир қарз берган бўлсангиз, уларни қайтара олмай азобланишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

20 январ куни назарингизда ҳаётингиз жуда зерикарли ва ёқимсиздек туюла бошлайди. Ҳатто, ёғаётган оппоқ қор ҳам қалбингизга ёруғлик бахш эта олмаслиги мумкин. Ҳаммасини унутинг-у, ишга берилинг. Иш сизни тушкунлик ботқоғидан олиб чиқади. Раҳбарлар ҳам сизга у қадар мушкул бўлмаган вазифаларни топширишади. Мукофотини эса албатта оласиз. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Бугун қандай вазиятда бўлишингиздан қатъи назар қалбингизда борини атрофдагиларга очиқ айта оласиз. Бу яхшиликка. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафар, табиат қўйнида дам олиш ва танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар муваффақиятли якун топади. Қиш фаслидан росмана завқ ола бошлайсиз. Молиявий муаммолар ҳам аъло даражада бартараф этилади. Худо хоҳласа, киссангиз пулга тўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

20 январда гардеробингиздаги барча эски кийимлардан воз кечишга аҳд қиласиз. Бу кунингиз яхши бошланишидан даракдир. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда ҳам фақат муваффақиятли лаҳзалар кўзга ташланади. Айримлар шахсий бизнесини очиш ҳаракатига тушади. Бу ҳаракат ҳам натижасиз қолмайди. Таниш ҳуқуқшунос ҳам топила қолади. Асосийси, кечқурун яхшилаб дам олинг. Токи эртанги кун учун янги куч пайдо бўлсин.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугун ёши улуғ, сиздан кўра кўпроқ тажрибага эга одамларнинг маслаҳатларига қулоқ тутинг. У ҳамкасб бўладими, оилангиз учун қадрдон инсон бўладими, фарқи йўқ. Бугун табиатингизга хос етакчилик одатингизни четга суриб туришингиз талаб этилади. Шундай қилмасангиз, жанжалли вазиятларни юзага келтириб қўйишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам режаларингиз кўп. Уларни назоратда ушлашни унутмасангиз бас.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

20 январ куни шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилиш, таваккал қилишдан сақланинг. Майда-чуйда ишларни бажараверишдан чарчагансиз. Бугун саёҳат, муҳаббат изҳорлари ва иш юзасидан муҳим учрашувлар хайрли кечади. Сиздан фаоллик талаб қилинади холос. Нотанишлар билан мулоқот қилишга тўғри келса, ўзингизни дипломатларча тутишингиз, интеллигентларча фикрлашингиз сўралади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Агар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда билимингизни ошириш ниятида бўлсангиз, кўпроқ шу соҳага оид адабиётларни мутолаа қилишингиз, тажрибали ва ақлли инсонлардан маслаҳатлар олишингиз керак. Ўз устингизда қанча кўп ишласангиз, тажриба ва истеъдод ҳам шунча тез ўсиб боради. Молия масаласида кўплаб қулай имкониятларни қўлдан бой бергансиз. Энди харажатлардан тийилиб, ҳар бир тийинни ҳисоб-китобда ушлашингиз тавсия этилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

20 январда барча сизни олқишлайди. Ҳатто, сизга қараганда тажрибали инсонлар ҳам олқишлашдан ўзларини тия олишмайди. Олқишларга арзийсиз. Энди чуқур нафас олишингиз, яхшилаб дам олишингиз мумкин. Саломатлигингиз хурсанд қиладиган ҳолатда эмас. Нафас йўлларидаги сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун уйқудан уйғонибоқ ўтмишдаги суюкли инсонингиз ҳақида ўй сура бошлашингиз кутилади. Энг ёқимли лаҳзалар ёдингизга тушиб ўртаниш палласига кирасиз. Лекин узоқ вақт хаёлга асир бўлиб қола олмайсиз. Иш кутиб турибди. Тирикчилик талаб қиляпти. Ҳатто, ишхонадаги ҳамкасблар билан ҳам узоқ суҳбат қуришга вақтингиз бўлмайди. Шахсий автомобилида кўчага чиққанлар серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлишлари зарур.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

20 январ сизга жуда ёқиб тушади. Негаки, уйқудан уйғонибоқ суюкли инсонингиздан ёқимли мақтовлар эшитасиз. Бу мақтовларни хотирангизда сақлаб қолинг. Мушкул вазиятларда илҳомланиш учун керак бўлади. Бугун мартабангизни ошириш, мукофот пули олиш ва хизмат сафарига бориш учун қулай вазиятлар туғилади. Арзимас туюлган ишлардан ҳам воз кечманг. Улар фавқулодда моддий манфаат келтириши мумкин.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Ғайриоддий лаҳзалар, воқеалар, гап-сўзлардан ҳайратланишда сизга тенг келадигани йўқ. Лекин бугун сизни ҳеч ким ҳайратга сола билмайди. Кайфиятингиз ёмон бўлиши, қон босимингиз сакраши кутилмоқда. Зудлик билан врач қабулига чиқиб келмасангиз бўлмайди. Оилалиларнинг хонадонига олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши кутилади. Шу нарса сабаб бўлиб сиз жуфтингиз билан биргаликда уларни муносиб қарши олиш ҳаракатида бўласиз.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

20 январда кунингиз тўс-тўполонлар, шошма-шошарликлардан иборат бўлади. Ишхонангиздаги энг сердаромад лойиҳаларни раҳбарлар сизга ишониб топширган. Уларни ҳам сал бўшашсангиз, охирига етказа олмай қолишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий бизнесига эга бўлган баъзи дўстларимизга давлат қонунларини айланиб ўтган ҳолда даромад кўриш тавсия этилмайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...