АҚШ ҳомиладор аёлларга виза берилишини қатъийлаштириши мумкин

0

АҚШда ҳомиладор аёллар учун виза бериш қоидалари қатъийлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб Axios портали хабар берди. 

Ушбу чора АҚШга фарзанди автоматик тарзда фуқаролик олиши учун атайлаб туғгани “туристик ёки ишчи мақсадларда қисқа муддатли ташриф” кўринишида келувчи ҳомиладор аёлларга қарши қаратилган.

АҚШ қонунчилиги Қўшма Штатларда туғилганларга ота-онасининг қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар автоматик равишда фуқаролик олиш имконини беради.

Маълум қилинишича, АҚШ ҳукумати мутасадди идораларга виза сўраётган ҳомиладор аёл атайлаб АҚШда туғгани келаётганига шубҳа пайдо бўлса, визани рад этиш ҳуқуқини беришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, АҚШга ҳақиқатан иш ёки туристик мақсадда келувчи ҳомиладор аёлларда муаммо пайдо бўлмаслигига ваъда берилмоқда.

АҚШ давлат департаментидаги манбанинг таъкидлашича, ушбу чоралар миллий хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ва “туғуруқ туризми” билан боғлиқ жиноий фаолиятга чек қўйишга қаратилган.

 

kun.uz

loading...