Бош вазирликка Абдулла Арипов номзоди таклиф этилди

0

Пойтахтимизда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов олиб борди.

Сайловларда ЎзЛиДеП муваффақиятли иштирок этди ва натижада Қонунчилик палатасида 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаб, мамлакат тарихида тўртинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди.

Йиғилишда Конституциямизнинг 98 моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи Сиёсий Кенгаш аьзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Бош вазир номзодига Абдулла Арипов номзоди таклиф этилди ва иштирокчилар томонидан қўллаб қувватланди.

Маьлумки, Конституциямизга биноан Бош вазир номзоди Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

 

xalq so’zi

loading...