Германиядаги Америка қўшинларига ҳужум уюштиришмоқчи…

0

 

Сўнгги маълумотларга қараганда, Американинг Германиядаги 66- разведка бригадасига ҳужум уюштирилиши ҳақида огоҳлантиришган. Ҳужумни эса иорданиялик жангари амалга оширади.

Америка раҳбарларининг айтишича, огоҳлантириш махсус мактуб орқали амалга оширилган. Аммо ҳужум айнан разведка бригадасига йўлланадими, ё Дюльмендаги, Графенвердаги ҳарбий базаларгами, аниқ кўрсатилмаган.

Ҳозирнинг ўзида Берлин ва Вашингтон вакиллари шу масалада баъзи келишувларга эришишди. Ҳар қандай вазиятда ҳам сергак туриш керак деган тўхтамга келишди.

Экспертларнинг тахминига кўра, бу ҳужумни ҳам Эрон тарафи ташкиллаштирган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, марҳум генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасд олиш амали иккинчи марта адо этилади.

 

loading...