Ким Сенат раиси бўлади?

0

20 январь, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиши кутилмоқда.

Ялпи Мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ва унинг биринчи ўринбосари тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.

Айни вақтда Сенат ялпи мажлисига тайёргарлик кўрилмоқда.

Катта эҳтимол билан Сенат раиси лавозимига Танзила Норбоева, биринчи ўринбосар лавозимига эса Содиқ Сафоев тайинланиши кутилмоқда. Шунинг билан икки раҳбар Сенатдаги ўз лавозимини сақлаб қолади.

Qalampir.uz Tahririyati

loading...