U-23 Осиё чемпионати. Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашувини ким бошқариши маълум бўлди

0
ОФК U-23 Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари учун ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни япониялик Рюжи Сато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Сато 1977 йилда туғилган ва 2009 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.

Рюжи Сато ушбу мусобақада Таиланд – Баҳрайн (5:0), Иордания – Вьетнам (0:0) ва Австралия – Сурия (1:0) ўйинларида бош ҳакам бўлиб ишлади. 

U-23 Осиё чемпионати
Яримфинал
Саудия Арабистони – Ўзбекистон
22 январь 2020 йил. Бангкок. «Ражамангала» стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам: 
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой)

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 22 январь куни Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади.

Манба: Championat.asia

loading...