Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 21 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

21 январ куни ўзингизда билимга чанқоқлик сеза бошлайсиз. Мактабдаги ўқувчилик йилларингизга қайтишни истайсиз. Аммо бунинг имкони йўқ. Энди ишингиз билан боғлиқ янги ахборотлардан кўпроқ воқиф бўлишингиз керак. Молия масаласида қандайдир катта бир ишга пул тикишингиз керак бўлиши мумкин. Лекин бундан олдин обдон ўйлаб, ҳисоб-китоб қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Қарзга ботган бўлсангиз, бугун қарз берганлар сўраб келиб қолиши кутилмоқда. Аммо қаердан оласиз пулни? Илгари кимларнидир моддий тарафдан қўллаб юборган бўлсангиз, ўшаларга мурожаат этишга мажбурсиз. Шахсий ҳаётни янада фаровонлаштириш учун қилинадиган барча амаллар муваффақиятли якун топади. Оиласиз бўлсангиз, романтик танишув сизга бахтни кафолатлайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

21 январда тадбиркорлар рақобатчилари билан мулоқотда ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари лозим. Улар сиз ўйлаганчалик ғафлатда қолиб кетмаган. Ташаббусни ўз қўлингизга олинг-у, ҳаракатни бошланг. Тажовузкорлик қила кўрманг. Бу катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Бугун ижодий ишлар, ғоялар сизга фақат позитивлик ҳадя этади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни бажаришда бор имкониятлардан усталик билан фойдаланинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун кун сиз учун кучли босим остида ўтиши мумкин. Аммо охири бахайр бўлади. Мартабангиз юқорига қараб кўтарила бошлайди. Моддий аҳволингиз аста-секинлик билан бўлса-да, яхшилана боради. Агар бошқа кунга қолдирмасангиз, рўзғордаги муаммолар ҳам муваффақиятли бартараф этилади. Яқин қариндошлардан сир яширманг. Неки иш бўлса, улар билан бамаслаҳат амалга оширинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

21 январ куни режалаштирилган барча ишларингиз муваффақиятли якун топади. Жамоангизда муҳит ёқимсизроқ бўлса ҳам барибир сиз олдинги ўринларда бўласиз. Профессионал ёрдамига муҳтож дўстларингизга бажонидил ёрдам беришингиз тавсия қилинади. Бугун медитация, йога ва бел қисмингизни уқалаш орқали даволаш амаллари омадли кечади. Хасталик устингиздан ҳукмронлик қилишига йўл қўйманг. Дарҳол врач қабулига шошилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун ҳамкасблар билан очиқчасига мулоқотлар ташкил этишга мойил бўласиз. Лекин билинг. Бу аҳволда ҳамкасблар яхши-ёмон гапларингизни раҳбариятга етказиши мумкин. Шунинг учун гап гапиришда тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг. Айрим ҳамкасбларингиз йўлингизга тўғаноқ бўлишга уриниб кўради. Бунга йўл қўйманг. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади. Оилалилар эса асосий муаммоларни кечқурун ижобий ҳал этишади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

21 январда тадбиркорлар рақобатчилар билан курашларда ёлғиз қолиб кетмаслик учун яқин ҳамкорлар билан пухта режа тузган ҳолда ҳаракатлар содир этсинлар. Бусиз рақобатчилар сизни ва моддий аҳволингизни чил-парчин қилади. Аёллар ва қизлар учун бугун ташқи қиёфасига эътибор қаратиш амаллари хайрли кечади. Кечқурун ёқимли харидларни амалга оширинг. Яқинларингизга совғалар ҳадя этинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи остида таваллуд топганлар қилаётган иши жуда қизиқарли эканига яна бир бор гувоҳ бўлишади. Фақат бу ишда нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилманг. Лавозимингиз ҳозир қандай бўлса, шунинг ўзини сақлаб қолиш пайида бўлинг. Айримлар кун давомида фавқулодда сафарга отланиши, харидларни амалга ошириши, иш юзасидан келишувларга эришиши кутилади. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, ҳужжатлар масаласида хатога йўл қўйманг. Бу сизга жуда қимматга тушиши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

21 январ кунингиз ҳақиқий байрамдек кечади. Совғалар, хурсандчиликларнинг кети бўлмаслиги мумкин. Лекин Қорбобо келмайди. Унинг ўрнини ўзингиз босишингиз лозим бўлади. Кутилмаганда хасталикка чалинмаслик учун организмингиз талабига қулоқ тутинг. Овқатланиш режими, меъёрларига қатъий амал қилинг. Имкон топсангиз, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Савобга эга бўлинг. Омадингизни берсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун шундай бир ёқимли хабар етказишадики, рақс тушиб юборай дейсиз. Шу хабар келгусидаги ишларингиз ривожи, моддий аҳволингиз мустаҳкам тортиши билан боғлиқ бўлади. Муҳаббатда эҳтирос деганининг барчаси сизда мужассамдек. Лекин жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда эҳтиросларни четга сура туринг. Туйғуларга эрк берманг. Тафаккурга суянинг. Ақлингизга қулоқ тутинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

21 январда меҳнат ёки ўқиш таътилига чиқиб, қаергадир дам олиш учун жўнаб кетишингиз тавсия этилади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида янги ҳамкорлар билан янги келишувларга эришиши мумкин. Ижод кишилари ҳам миясига келган ғояларни қисқа фурсатда ҳақиқатга айлантиришади. Муҳаббатда оила қурмаганлар овчи қиёфасига киришлари лозим. Ана шундагина эзгу мақсадларга етасиз.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Ижобий натижалар, муваффақиятлар тезроқ юз кўрсатиши учун уларни ўзингиз мажбуран яқинлаштиришингиз керак. Чунки улар олисда эмас. Шундоқ қаршингизда турибди. Сиз эътиборсизлик қиляпсиз холос. Ёлғизмисиз? Ўзингизга ёққан одамни учратдингизми? Унда ташаббусни қўлга олинг. Молия масаласида бир қатор чигалликлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Сергак туринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...