“Банк омонатлари-қўшимча даромад манбаи”

0

Бугун АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан “Банк омонатлари-қўшимча даромад манбаи” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида жисмоний шахсларнинг вақтини тежаш ва омонатчилар билан масофавий муносабатларни ривожлантириш мақсадида “Depozit banking” мобил дастури жорий қилинган. Мазкур дастур банк омонатчилари – жисмоний шахсларнинг ўз депозит ҳисоб рақамларидаги маблағлари доирасида нақдсиз амалиётларни мижозларнинг ўзлари бинк муассасаларига келмасдан шахсий мобил телефонлари орқали бажариш ва ўз омонатлари бўйича маълумот олиш имконини беради.

Тадбирда банк масъул ходимлари 2020 йил давомида кўзда тутилаётган режалар ҳақида ҳам ахборот бердилар. Жумладан, жорий йилда омонат дафтарчалари ўрнида банк депозит картасини жорий қилиш каби лойиҳалар режалаштирилган. Бу орқали омонатга маблағ қабул қилиш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш вақтини икки бараварга қисқартиришга эришилади.

loading...