Ироқ нефтининг ҳузурини ким кўряпти?

0

Ироқ айни пайтда кунига 3,5 миллион баррел нефтни экспорт қиляпти, келгуси 10 йилда бу кўрсаткични 8 миллион баррелга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ироқ Нефт вазири Осим Жиҳод “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, нефт секторида халқаро стандартларга риоя қилиш учун муҳим технологик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

“Ироқнинг турли ҳудудларидаги конлардан кунига 4 миллион 460 минг баррел нефт қазиб олиняпти. Шундан 3 миллион 450 минг баррели экспорт қилиняти”, – деди вазир.

Нефт захиралари бўйича Ироқ дунёда тўртинчи ўринда туради: бу ерда 150 миллиард баррел нефт борлиги тасдиқланган. Мамлакатда беқарорлик тинмаётган бўлса-да, нефт экспорти 2003 йилдан бери икки баравар ўсди.

 

azon.uz 

loading...