«ИШИД» ЯНГИ ЕТАКЧИСИ ТАЙИНЛАНДИ…

0

 

Яқинда дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳининг янги етакчиси тайинланди. Бу лавозимни Амир Муҳаммад Абдул Раҳмон аль-Мавлий аль Салбий эгаллади.

Разведка ташкилотлари хабарига кўра, Салбий террор гуруҳига Абу Бакр аль-Бағдодий йўқ қилингандан кейин орадан бир неча соат ўтиб тайинланган.

Амир аль Салбий ушбу каллакесарлар гуруҳининг асосчилари ва идеологларидан бири ҳисобланаркан. Бағдодий тириклигида у Сурия ва Ироқдаги насронийларни йўқ қилиш, дунёдаги барча террор ҳаракатлари учун асосий жавобгар ҳисобланган. Айтишларича, у араб эмас. Миллати туркман.

2019 йил 27 октябр куни Америка президенти Дональд Трамп дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчиси Абу Бакр аль Бағдодий йўқ қилингани ҳақида маълумот тарқатди. Қарангки, ҳозирги пайтда Трамп маъмурияти Салбийнинг калласи учун 5 миллион доллар мукофот пули ваъда қилмоқда экан.

Шу йил 17 январ куни Ироқнинг Мосул шаҳрида ушбу террор гуруҳи муфтийси, семизликдан азобланаётган Шифо аль Нима ҳам ҳибсга олинган. Уни олиб кетиш учун юк автомобилини олиб келишган. Шифо аль Нима террорчиларнинг диний раҳбари ҳисобланган. Унинг фатвоси билан олимлар, кўзга кўринган давлат арбоблари қатл этилган. Кўплаб мачитлардаги террор ҳаракатлари ҳам ўша муфтийнинг фатвоси асосида ташкил этилган.

Астағфирилло!!!

 

loading...