ОЧЛ саралаши. “Локомотив” кутилмаганда Тожикистон клубига мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди ВИДЕО

1
Бугун. Осиё чемпионлар лигаси янги мавсум гуруҳ босқичига чиқиш учун 2-саралаш раунди ўйинлари старт олди.
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубини қабул қилиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини муддатидан олдин якунлади. Учрашувдаги ғалаба голи меҳмонлар ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов томонидан 2-тайм бошларида киритилди.
Шу тариқа, “Истиқлол” саралашнинг финал босқичига йўл олиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши тўқнаш келадиган бўлди.

ОЧЛ-2020
Иккинчи саралаш босқичи
21 январь (сешанба)
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Тожикистон) 0:1

Гол: Алишер Жалилов (60)
Бош ҳакам: 
Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан).
Қанот ҳакамлариСамир Бадр, Рабиҳ Омейрат (иккиси – Ливан).
Захира ҳакамиАли Ризо (Ливан).
Ҳакамлар назоратчисиАҳмад Ёқуб Муҳаммад Жума (БАА).
Комиссар: Оя Такеюки (Япония).
Тошкент, «Локомотив» стадиони.

«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 5.Славко Дамянович, 6.Давронбек Умиров, 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк, 10.Марат Бикмаев, 17.Сардор Мирзаев, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 77.Диёр Турапов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 22.Комрон Сайдазимов, 23.Абдул Азиз Юсупов, 25.Жавоҳир Алижонов, 37.Шерзод Файзиев.

«Истиқлол»: 1.Рустам Ятимов, 2.Марко Милич, 3.Давлатмир Табрези, 5.Искандар Жалилов, 6.Зоир Жўрабоев, 7.Виктор Свежов, 10.Алишер Жалилов, 14.Шериддин Бобоев, 17.Паншанбе Эҳсони, 21.Ларин Олексей, 63.Манучеҳр Жалилов.

Захира: 16.Дилшод Додобоев, 11.Муҳаммаджон Раҳимов, 12.Зийовудин Фузайлов, 13.Рустам Соиров, 19.Хуршед Жўраев, 25.Саидмуҳтор Азимов, 27.Жамшед Раҳмонов.

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Фаластин тожикистон бу кетишда булса Якин 3-4 йил Исида бутан Непал каби жамоалар хам биз Билан бемалол футбол уйнай оладьи. Шунда хам биз мактанишдан тухтамаймиз. Футболимиз ривожланиш палласида. У палла чириб ириб кетган лекин мактанаверамиз. Якин Бир Икки йил ичида кушни киргизистон афгонистон жамоалари хам бизни оек учида курсатадиган булиб колади.

Comments are closed.