ПОРОШЕНКО ТЕРГОВГА ЯНА КЕЛМАДИ. ЭНДИ МАЖБУРЛАБ ОЛИБ КЕЛИШАДИ…

0

 

Украина Давлат тергов бюроси вакилларининг таъкидлашича, мамлакат собиқ президенти Петр Порошенкога навбатдаги чақирув қоғози юборилди. У фаолияти давомида ташқи разведка хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосарини қонунга зид равишда тайинлаганликда айбланмоқда. Аммо у яна терговга келмади. Ҳозирги пайтда терговчилар собиқ президентни мажбуран, куч ишлатиш йўли билан терговга жалб этиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлашмоқда. Ваҳоланки, Порошенко терговга ҳеч қандай узрли сабабларсиз ташриф буюрмаган. Илгари уни икки марта Донбасс масаласидаги Минск шартномаси имзоланиши доирасида йўл қўйган жиноятлари учун терговга чақиришганди. Барибир келмаган. Шунинг билан собиқ президент тергов бюросининг жами 27 та чақирув амалларини инкор этган. Энди уни куч ишлатиш йўли билан тергов бюросига олиб келишади.

 

loading...