Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олиш камайди

0

Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олиш камайди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Маълумотларда келтирилишича, Ўзбекистонда нефть қазиб олиш 2019 йилда 2018 йилга нисбатан  6,3 фоизга – 698,6 минг тоннагача, табиий газ – 1,6 фоизга, 59,46 миллиард куб метргача пасайган.

2019 йилда газ конденсатини қазиб олиш 2,2 фоизга – 2,098 миллион тоннагача пасайган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ўтган йил якунига кўра 1,025 миллион тонна (ўтган 2018 йилга нисбатан 10,6 фоизга кам), дизель ёқилғиси – 1,031 миллион тоннани (4,6 фоиз кам) ташкил этган.

loading...