АҚШ ВА РОССИЯ ҲАРБИЙЛАРИНИНГ СУРИЯДАГИ НЕФТ ТАЛОШЛАРИ…

0

 

Яқинда суриялик журналист Муҳаммад Ҳасан ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида махсус видеороликни намойиш этди. Видеороликдан Америка ва Россия ҳарбийларининг Сурия нефтини ажрим қила олмаётгандаги жараён жой олган. Хуллас, маълум бўлишича, Россия ҳамда Туркия президентлари биргаликда Суриядаги Румейлан нефт кони теварагига патрул қўйишга келишиб олишган. Демак, улар нефтни америкаликларга беришни ёки улар билан бўлишишни хоҳлашмаган. Дональд Трамп эса бундан хабар топган-у, Румейландаги нефт конини қўриқлайдиган аскарлар сонини кўпайтириш ҳақида фармон берган. Худди ўша россиялик патрул хизмати вакиллари нефт конига яқинлашиб келган. Америка ҳарбийлари эса уларни очиқчасига ҳайдашга тушган.

Ачинарлиси, Сурия ҳукумати бу жараёнларга кўз юмишдан ўзга чора топа олмайди. Негаки, Россия ва Туркия бу давлатни террорчилардан ҳимоя қилмоқда. Америка эса Башар Асад қарши сўз айтган тақдирда санкцияларга кўмиб қўйишидан чўчиса керак.

Астағфирилло!!!

 

loading...