БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

ИНСОН ХОТИРАСИ НИМАЛАРГА ҚОДИР?..

 

Худо бандасини яратиш асносида унга албатта қайсидир жиҳатдан истеъдод ёки имкониятларни сингдирадики, шу банда ёруғ дунёда ўз ўрнига эга бўлсин.

Шу ўринда инсон хотираси ҳам худо берган имкониятлар, иноятлардан биридир. Масалан, англиялик Доминик О’ Брайненга дунёдаги ҳеч бир казинога кириш учун рухсат беришмайди. Бу эркак учун дунё казиноларига ташриф буюриш қатъиян тақиқланган. Нега? Чунки Брайненнинг хотираси шу қадар кучлики, ҳар қандай йўл билан казинодаги энг катта ютуқни ўзиники қила олади. Янги тилни ўрганиш учун Брайненга икки-уч кун керак бўлади холос. Бир соатда у 300 га яқин янги тилга оид сўзларни хотирасига жойлай олади. 1994 йили 15 дақиқа ичида 152 та хитойча сўзларни ёдда сақлаб қолиб хотира бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олий ўринни эгаллаган. Америкалик Ким Пик исмли эркак эса илгари ўзи ўқиб чиққан 12 мингта китоб матнини, Америкадаги шаҳарлар ва автомагистраллар харитасини ҳам ёддан билган.

Кунларнинг бирида Пушкин ўзининг «Евгений Онегин» асарига тегишли бешинчи бобни йўқотиб қўйганди. Бу кўнгилсизлик Москвадан Петербургга қилган сафари жараёнида юз берди. Қарангки, укаси Лев Сергеевич хотира масаласида рекордсмен экан. Худди ўша асарни тўлиқ ёддан биларкан. Акасига йўқотилган бўлимни тиклаб берди.

Хитойлик Гу Янлин ҳам хотирасининг чексиз имкониятларидан унумли фойдаланади. У телефон рақамларнинг 15 000 тасини ёддан билади.

1934 йили машҳур балерина Лина По грипп асорати туфайли кўриш бахтидан маҳрум бўлди. Аниқроғи, кўр бўлиб қолди. Аммо сира тушкунликка тушмади. Истеъдодли одам барибир бошқа-да. У ҳайкалтарошлик билан шуғулланишни ихтиёр этди. Шубҳасиз, буни хотираси ёрдамида уддалади. 14 йил ичида 100 тага яқин машҳур кишилар ҳайкалларини яратди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...