Ҳалолликнинг мукофоти

0

Маккада ҳаж ибодатини адо қилаётган эдим» деб сўз бошлади бир муслим…
-Мен, қимматбаҳо олмос (бриллиант) шодасини топиб олдим. Олмос шодасида қизил ялтироқ ип ҳам бор эди. Мен олмосни олиб, топган жойимда «ким қимматбаҳо танқинчок йўқотди.?» деб узоқ вақт бақирдим. Аммо ҳеч кимдан садо чиқмади…
– Орадан бир кун ўтиб, кимдир олмос шодасини қидираётгани ва топган одамга катта пул суюнчи берилишини эшитиб қолдим. Мен шошилиб олмос эгасини топишга ошиқдим.
– Олмос шодасини эгасига топширдим. Улар менга пул таклиф қилдилар. Мен пулни олишга рози бўлмадим.
«Пул ўрнига мени дуо қилинг» – деб, дуо сўрадим…
– Ҳаж ибодатини тугаллаб ватанимга жўнадим.Йўлда чарчаб, оч наҳор ҳолда бир шаҳарда тўхтадим. Рамазон ойининг биринчи куни эди, масжидга кириб намоз ўқидим. Масжидга йиғилганлар мени мусофир ва ифторликка егулигим йўқлигини пайқаб, таомлантирдилар… Улар эрта тонг мени масжидда имомлик қилишимни илтимос қилишди. Масжид имоми оламдан ўтган экан… Мен Аллоҳ учун рози бўлдим. Рамазон ойида ўша масжидда қолиб кетдим… Кунларнинг бирида, маҳалла оқсоқоллари қазо қилган имомнинг ягона қизи қолганлиги, мени у қизга уйланиб ўша шаҳарчада қолишимни илтимос қилишди…
– Мен рози бўлдим. Аллоҳни тақдири ва қудрати билан муслимани никоҳимга олдим.
Орадан бир йил ўтиб, ўғилчалик бўлдик. Бир куни аёлим намоздан сўнг дуо қилиб йиғлаётгани устига кириб қолдим.
– Не кўз билан кўрайки, қўлида мен ўша Маккада топиб олган қизил ипли олмос шодаси турар, ва отасини хаққига йиғлаб дуо қилар эди..
– Мен аёлимга олмос шодаси ҳақидаги воқеани айтиб бердим..
Муслима йиғлаб, деди:…
– «Отам токи жони халқумига келгунча, хаста ҳолатида Аллоҳдан сўрар эдилар.
«Аллоҳим, ягона қизимга Маккадаги олмосни топиб олган йигит каби иймонли куёв юбор” – деб дуо қилганди.
Аллоҳ дуоларимизни эшитгувчи ягона зотдир. Меҳрибон, раҳимли ва буюк қудрат соҳиби Аллоҳга хамду санолар бўлсин.

loading...