Тошкентда ниқоб таққан “самосуд”чилар дорихоналарга ҳужум қилди

0

Тошкентда шу йил 9 январь куни дорихоналарга ҳужум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, бир гуруҳ ниқоб таққан шахслар соат 20:00 ларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги дорихоналарга ҳужум қилган. Улар ҳужум қилган дорихоналарида психотроп воситалари сотилгани учун “ақлини киритиб қўймоқчи” бўлишганини айтган. Лекин ниқобли шахслар дорихоналардан 12 млн сўм пул, “Iphon+7” ҳамда “Samsung S-9” телефонларини олиб кетган.

Тезкор тадбирлар натижасида босқинчилар қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

loading...