Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 23 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

23 январ куни ўтмишдаги хатоликларни такрорлаб қўймаслик учун вазиятга итоат этишингиз керак бўлади. Характерингизни, ҳаётингизни ўзгартириш пайти етган. Кайфиятни кўтарадиган амалларни адо этишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жиддийлик кетмайди. Бироз ҳазилга мойил бўлишингиз тавсия этилади. Жуфтингиздан имконсиз нарсаларни талаб қилманг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида мигрен ва шамоллашдан безовта бўлишлари мумкин. Олдини олинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун оқимга қўшилиб оқишдан сақланишингиз керак. Акс ҳолда оқим сизни муваффақиятсизликлардангина иборат манзилларга олиб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни жуда катта тезликда, аммо ўзингизни қўлга олган ҳолда бартараф этишингиз керак. Жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келган бўлса ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Хунук хаёллар миянгизга яқин келишига йўл қўйманг. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

23 январда куннинг ярмини дам олиш, янги куч йиғишга бағишлашингиз тавсия қилинади. Қолган қисмини спорт машғулотларига бахшида этсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Ўзингизни жисмонан енгил ҳис этиш учун шунга арзирли таомлар истеъмол қилишингиз керак. Ёғли, углеводга бой маҳсулотлардан воз кечинг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун ёлғиз қолинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Шу кунга қадар амалга ошмай келган режаларингиз худо хоҳласа бугун албатта амалга ошади. Омад сиз томонда. Агар молиявий муаммоларнинг айримларини кеча ижобий ҳал эта олмаган бўлсангиз, бугун яна ҳаракат қилиб кўришингиз тавсия этилади. Йирик лойиҳаларга қўл урганларни ҳам худо дар қўймайди. Хизмат сафарига жўнаб кетишдан тийилинг. Бугунги ҳаво сафарбоп бўлиб чиқмаслиги мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

23 январ куни янги муаммоларга дуч келмаслик учун жуда сергак, эҳтиёткор бўлишингиз талаб этилади. Олдингизга улкан мақсадларни сира ўйланмасдан қўяверинг. Бу келажак учун пойдевор вазифасини ўтайди. Кечқурун телефон орқали шов-шувли бир хабар эшитишингиз мумкин. Бу хабар кайфиятингизга керагидан ҳам ортиқроқ позитив бағишлайди. Овқатланиш режими, меъёрларини бузманг. Асосийси, бугун ҳеч кимни ранжитманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Таваккалчиликка амал қилиб катта ишларга пул тикишдан тийилишингиз лозим бўлади. Бу ҳаракатингиз сизни инқирозга юз туттириши ҳеч гап эмас. Хобби, дўстлар билан мулоқот учун вақтни қисқартиришингизга тўғри келади. Бу нарсалар бугун сизни ишдан чалғитади. Оиласизлар ҳали ўзи учун бўлғуси жуфт танламаган бўлса, бугундан умид қилаверсалар бўлади. Уйда узоқ ўтириб қолмасангиз бас. Хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг. Қўшимча савобга эга бўласиз.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

23 январда қандайдир шахсий ишларни бажариш учун давлат идораларига югуришингиз кутилмоқда. Ҳужжатларни эрталаб яна бир кўздан кечириб олишни унутманг. Айримларнинг саломатлиги панд бериши, касалхонама-касалхона чоп-чоплардан бўшамаслиги мумкин. Фақат ўзингиз ўзингизга табиблик қилиш фикридан йироқ бўлинг. Овқатланиш рационингизга сут маҳсулотларини ҳам қўшишингиз тавсия қилинади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунингиз безовталиклар билан бошланишига қарамай, ҳар жабҳада ижобий натижаларга эришишингиз тайин. Тадбиркорлар ҳам фойдали келишувларга эришади. Молиявий муаммолар ҳам муваффақиятли ҳал бўлади. Қимматбаҳо буюмларга ружу қўйманг. Инқирозга юз тутасиз. Олис сафарга чиқишдан ҳам сақланишингиз сўралади. Оилавий ҳаётингизда ёрқин ҳодисалар юз бериши кутилмоқда. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

23 январ куни шахсий ҳаётингизни ёрқин нурлар билан безатиш ўз қўлингизда. Бунинг учун бекорга асаб, вақт сарфлаб ўтиришингиз ҳам шарт эмас. Эмоцияни назоратда тута билсангиз бас. Тадбиркорлар жуда ноқулай шароитларда муҳим ҳужжатларга имзо чекиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг. Кечқурун хонадонингизга азиз меҳмонлар ташриф буюради. Бир-биридан ёқимли хабарлар эшитасиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун эрталабдан кайфиятингиз позитив кечади. Фақат орадан маълум вақт ўтгач, кимлардир кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу бир тарафдан қараганда, танқидга ҳам ўхшаб кетади. Уёқда раҳбарлар ишингиздан камчилик топиб сизни танқид қила бошлаши ортиқча. Оилалилар бугун ўзларини бошқа пайтлардагига нисбатан бахтлироқ ҳис эта бошлашади. Бунга арзирли сабаб бор албатта. Айримларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

23 январда моддий аҳволингиз хавф остида қолиши мумкин. Ўтмишда қолиб кетган қарзларингизни тўлаб қўйишингизга тўғри келади. Бу ҳам кайфиятингизни бир пул қилиши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда оиласизлар турли дашномлар эшитишга мажбур бўлишади. Аммо дарров қочиб қолишга уринманг. Бунинг ўрнига бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Афсусланмайсиз.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугунги кунингиз ёқимли ва қувончларга бой кечиши кутилади. Кўп вақтингизни ишончингизни оқлашга арзийдиган одамлар билан мулоқот қилиб ўтказасиз. Режим сиз учун бир хил. Ишлаш, овқатланиш ва спорт билан шуғулланиш. Агар шу режимга қатъий амал қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Ўзингизга нисбатан қаттиққўл бўлинг. Саломатлигингизда муаммо пайдо бўлса, сизга фақат врач ёрдам бера олади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...