АМЕРИКАДАГИ ГУАНТАНАМО ТУРМАСИДА ТЕРРОРЧИЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЙНОҚҚА СОЛИШАДИ?..

0

 

Яқинда ўз даврида худди ўша турмадаги террорчиликда айбланиб қамалган маҳбусларга нисбатан қийноқ усуллари ишлаб чиқариш дастурининг бевосита иштирокчисига айланган психолог Жеймс Митчелл журналистларга кўпгина сирларни очиқ айтиб берди. У айнан Гуантанамо турмасида террорда айбланиб қамалганлар қандай қийноқ усуллари ёрдамида сўроқ қилингани ҳақида тўхталди.

Психологнинг тан олиб айтишича, 2001 йил 11 сентябр куни Америкада содир этилган террор ҳаракатида айбланган маҳбуслар сув, тахтадан тикланган деворга уриш, ичи қумурсқа билан тўлатилган кичик қутичага маҳбусни жойлаш орқали қийноққа солинган. Бу қийноқлар дастури эса шахсан ўша пайтдаги президент Жорж Бушлар кичиги маъмурияти қошидаги адлия вазирлиги тарафидан 2002 йил июлида расман тасдиқланган экан.

— Мен шу тахлит қийноқларнинг бир нечтасини тўхтатишга уриниб кўрдим, — дейди психолог. — Аммо қаршимдаги юқори лавозимли ҳарбий эшитишни ҳам истамади. Улар маҳбусни аввал ўзлари истаган иқрорни эшитиш учун шафқатсизларча қийноққа солишарди. Кейин эса у алдадими-йўқми, шуни текшириб кўриш ниятида яна бошқа қийноқ усулларини қўллашарди.

2009 йил 21 январ куни ўша пайтдаги Америка президенти Барак Обама турмани ёпиш ҳақида фармон эълон қилди. Лекин фармон ижро этилмади. 2018 йили Америка президентлигини Дональд Трамп эгаллади ва Гуантанамо турмаси ёпилмаслиги ҳақида фармон берди.

 

loading...