С.Арабистони футболчилари Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани учун қанча мукофот пули олади?

0
Хабарингиз бор, кеча 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи ярим финалида Саудия Арабистони сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига Ўзбекистон устидан зафар қучиб, Токио-2020 Олимпиада йўлланмасига эга чиқди.

Улар ушбу ютуқ учун қанча маблағга эга бўлиши маълум бўлди.

“Саудия Арабистони Спорт вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Турки олимпия терма жамоасининг ҳар бир ўйинчисига Олимпиадага йўлланмани қўлга киритгани учун 53 минг доллар миқдорида мукофот пули топшириш бўйича қарор қабул қилди”, – деб хабар беради футбол мутахассиси Алишер Никимбаев telegram’даги саҳифаси орқали.

Эслатиб ўтамиз, саудияликлар қитъа биринчилигининг финалида Жанубия Кореяга қарши тўқнаш келади. Учрашув 26 январь, соат 17:30да бошланади.

loading...