Юнусободдаги 9та мавзеда иссиқ сув таъминоти ўчирилди

0

Жорий йилнинг 23 январь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани Уч қаҳрамон ва Юнус ота кўчаларидан ўтган иссиқлик қувурларида носозлик юзага келган.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, оқибатда Юнусобод-7,8,9,10,12,15,16,18,19 мавзеларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилди.

Ҳозирда носозликни тезкор равишда бартараф этиш ишларига зарур махсус техника ва мутахассислар жалб қилинган.

“Тошиссиққуввати” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

loading...