Ҳашаматли қиёфа яратишнинг ажойиб 6 усули

0

Мукаммал ва ҳашаматли образ ҳосил қилишнинг аниқ бир қоидаси мавжуд деб бўлмайди. Чўнтаклар пулга тўла бўлган тақдирда ҳам қимматбаҳо дўконлардан ҳаридлар қилган тақдирингизда ҳам буни ҳашаматли образ яратиш билан битта нарса деб бўлмайди. Аммо ҳамиша мукаммал ва ҳашамдор кўринишингизни таъминлай оладиган айрим усуллар мавжуд. Қуйида уларни ёритиб ўтамиз.

1. Имкон қадар сокин рангли либосни танланг.


Оч ва сокин ранглар ўзаро уйғунлаштирилган ҳолатда жозибадор кўриниш ҳосил қилади. Шу боис ҳам бир неча турдаги оч рангларни мослаштириб, янги образ яратишга ҳаракат қилиб кўринг. Оч жигарранг, оч пушти оқ ранглар ҳам ҳашаматли қиёфа яратишда қўл келади.

2. Аксессуарлар сифатли эканлигига эътибор қаратинг.


Сумка, камар, бош кийимлар ва шунга ўхшаш бошқа аксессуарларни ҳарид қилиш пайтида нархига учманг. Дизайнерларнинг айтишларига кўра, урфдан қолган либосни ҳам дид билан танланган аксессуар трендга айлантира олади. Яна бир муҳим қоидани унутманг, унчалик ҳам машхурликка эришмаган бренднинг ўртамиёна нархдаги сифатли сумкаси “Шанел”нинг сохталаштирилган аксессуаридан устунроқ туради.

3. Вақтга бўйсунмас гардероб


Тўғри бичимли палто, сифатли материалдан яратилган “тренч”, жинси, бир нечта“водолазка”, “қалам” бичимидаги юбка ҳеч қачон урфдан қолмайдиган либослар сирасига киради. Уларга мода оламининг шиддатли ҳаракатига таъсир қила олмайди. Ушбу либосларга бир нечта аксессуар қўшиш орқали эса классик уст бошларни замонга мослаштириб олишингиз мумкин.

4. “Қайиқча” услубидаги поябзал


Сиз қанчалар жиддий услубда кийинган бўлманг, оёқларингизда ажойиб поябзал бўлмас экан, қилган ҳаракатларингизнинг барчаси бекор. “Қайиқча” услубидаги поябзал – у хоҳ бозордан сотиб олинган бўлсин, хоҳ қиммат дўкондан – ҳар қандай ҳолатда ҳам жуда чиройли ва ҳашаматли кўринади.

5. Принтларга бееътибор бўлманг!


Аксарият аёллар ўйлагани каби либос принтлари образга бачканалик бағишламайди. Аксинча улар ажойиб услуб ҳосил қилиб бериши мумкин. Вақт синовларидан омадли ўтган принтлар- катак гуллар, нуқталар, йўл-йўл чизиқлар айнан шулар жумласидандир.

6. Ўзгаринг!


Мода оламида имкониятлар тушунчасининг чегараси йўқ. Ўзингизни маълум бир услуб билан чегаралаб қўйманг. Гардеробингизда спорт услубидаги либослар, романтик кўринишга эга кўйлаклар, жиддий кийимлар ҳам бўлиши керак. Коко Шанел таъкидлаганидек: “Бетакрор бўлиш учун аёл киши ҳар куни ўзгариши лозим!”.

 

loading...