Хитойлик мутахассислар коронавируснинг дастлабки суратини эълон қилди

0

Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази электрон микроскопда олинган коронавирус (2019-nCoV)нинг биринчи суратини эълон қилди, деб хабар бермоқда «РБК».

Хабарда айтилишича, мутахасисслар вируснинг штаммини ажратишга эришган бўлиб, бу унинг тузилишини ўрганишга ёрдам беради.

Коронавируснинг танаси қуёш тожларини эслатиб юборувчи туртиб чиққан қисмлар билан ўралгани сабабли у шундай ном олган. Марказ томонидан эълон қилинган суратда шундай белгилари кўринган.

24 январь ҳолатига кўра, Хитойда коронавирус сабабли 875 киши пневмония билан касаллангани аниқланган. АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Вьетнам, Таиланд, Сингапур, Гонконг, Макао ва Тайванда ҳам касалланиш ҳолати қайд этилган.

Коронавирус туфайли Хитойда 13 та шаҳар ёпиб қўйилган. Уларнинг энг йириги Ухань бўлиб, касаллик дастлаб 12 миллион аҳолига эга айнан шу шаҳарда пайдо бўлган. Ҳукумат жамоат транспортида юришни тақиқлаган, автобус, темирйўл ва авиация орқали қўшни шаҳарларга қатновни чеклаган.

Хитойдан Россияга учиб келган беморнинг учинчиси инфекция аломатлари билан Санкт-Петербург касалхонасига ётқизилгани маълум қилинган, аммо уларда касаллик ташхиси расман тасдиқланмаган.

daryo.uz

loading...