БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

ДУНЁДАГИ ЭНГ ХАВФЛИ ОРОЛ

 

Одамзод табиат ҳукмдори дейишади. Аслида биз одамлар шундай деб ҳисоблаймиз. Аммо Бразилия соҳилларидан 35 километр ичкарироқда Кеймада-Гранди деган орол бор. Бу оролга одамлар эгалик қила олишмайди. Орол хўжайинлари илонлар ҳисобланади. Тўғри, қачонлардир оролда одамлар яшаган. Аммо илонлар уларнинг барчасини сиқиб чиқарган. Қочгани, улгургани жонини сақлаб қолган. Улгурмагани илон ҳужуми оқибатида ёруғ дунё билан видолашган.

Орол аслида катта эмас. Умумий майдони 0, 4 километр холос. Бразилия ҳукумат раҳбарлари аллақачон оролга киришни тақиқлаб қўйган. Оролда огоҳлантириш маёғи бор. Авваллари уни шу ерда яшаган бир оила назорат қиларди. Кунларнинг бирида оила яшайдиган уйга илонлар тўдаси бостириб кирган. Қочишга тутинишди. Афсуски, улгуришмади. Барчалари илонлар чақиши туфайли ўлим топди. Ўша воқеадан кейин ҳеч ким оролга бормай қўйди. Маёқ эса автоном режимда ишлайдиган бўлди.

Яна бир воқеа юз берган. Бир куни балиқчилардан бири қорни очиб шу оролдан банан узиб ейишни ихтиёр этибди. Бахтга қарши банангача етиб бора олмабди. У қайиқдалик пайтидаёқ илонлар ҳужум қилиб балиқчини чақиб ўлдирибди.

Илонлар оролдан нафақат одамларни, балки жониворларни ҳам сиқиб чиқарган. Қурбақадан тортиб калтакесаккача йўқ қилинган. Қушлар учиб келиб оролга қўнишни истаса, ёки пастлаб учса ҳам илон чангалида қолади.

Илонлар орасида узунлиги бир метрдан ошадиган бир илон тури яшайди. Тиббиётчиларнинг айтишича, бу илон чақса, тирик қолиш учун умуман имкон қолдирмайди. Заҳри шу қадар ўткирки, одамми, бошқа жонзотми, бир неча ўн сония ичида ўлади. Шу илон чаққанда, одамнинг миясига қон қуйилади, буйраклари ишлашдан тўхтайди.

Мутахассислар айтиб ўтишганки, оролда ҳар бир квадрат метр майдонга бештадан илон тўғри келаркан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...