Хитойлик врач ҳам янги коронавирус юқтириш туфайли оламдан ўтди…

0

 

Хитойнинг Ухань шаҳридаги касалхоналардан бирининг врачи ҳам янги коронавирус юқтириш туфайли ёруғ дунёни тарк этди. 62 ёшли Лян Удун исмли врач вирус юқтиргач, пневмониянинг оғир турига дучор бўлган. Шу йил 16 январ куни аҳволи ёмонлашган. 18 январ куни касалхонага ётқизишган. Афсуски, ҳамкасблари унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Хитой ҳукумат вакилларининг маълумотига кўра, шу кунга қадар жами 15 нафар врач янги вирусни юқтирган. Пекинда эса икки нафар вирус юқтирган бемор даволаниб, касалхонадан чиққани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Ҳозирда вирус юқтирганлар сони 1287 кишига етди. 41 киши ҳалок бўлди.

Астағфирилло!!!

 

loading...