КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Эркак туғруқхонага келиб чақалоғига дераза ортидан туриб тикилганча ёнидаги дўстини туртди.

— Қара, куляпти, куляпти!

— Э, сенга қарагани ҳам йўқ-ку!

— Аҳмоқ, мен ҳамширани айтяпман, ҳамширани!

 

* * *

 

— Бу йил шаҳарда Хитой гриппи тарқалармиш.

— Унда қўрқмасаям бўлади.

— Нега?

— Хитойларники барибир сифатсиз бўлади.

 

* * *

 

Муаллим аспирант тарихчилардан сўради:

— Айтинглар-чи, ким Невскийдан ҳам жасурроқ, Суқротдан ҳам ақллироқ бўлган?

Орқа партадан кимнингдир ҳазин овози эшитилди:

— Хотинимнинг биринчи эри…

 

* * *

 

Бемор руҳшунос ҳузурида.

— Дўхтир, кеча катта кўчага чиқиб қип-яланғоч, оёғимда фақат пайпоқ билан югурдим. Жуда уялиб кетдим.

— Илгариям шундай қилиб турармидингиз?

— Ҳа.

— Ҳар гал уялармидингиз?

— Йўқ.

— У ҳолда кеча нимага уялдингиз?

— Пайпоғимнинг бир пойи йиртилиб қолган экан.

 

* * *

 

Икки жинни самолётда кетяпти.

— Қара, самолётнинг қаноти титраб кетяпти. Ҳозир узилиб тушса-я?!

— Жинни, самолёт шундай қанот қоқади-ку!

 

* * *

 

Болакайлар суҳбатидан:

— Менинг дадам жуда ботир. Ҳатто, «Жасурлиги учун» медали ҳам бор.

— Менинг дадам бўлса қўрқоқ. Ойим йўқлигида нуқул қўшнимиз Ойша холаникида ухлайди.

 

* * *

 

Судья:

— Сиз қўшнингиз бегемот деб атагани учунгина судга мурожаат этдингизми?

— Ҳа.

— Нега унда орадан бир йил ўтиб мурожаат қилдингиз?

— Кечагина ҳақиқий бегемотни кўриб қолдим.

 

* * *

 

Миянинг ўн фоизи ақлдан ташкил топаркан. Қолган тўқсон фоизи нима учун керак — ҳали ҳеч ким билмайди.

 

* * *

 

Икки нафар тўқсондан ошган қариялар ўтирибди.

Биринчиси:

— Чамамда ажал бизни унутиб қўйди шекилли.

Иккинчиси:

— Тс-с-с! Эшитиб қолади!

 

* * *

 

— Амаки, дадамга минг сўмликни майдалаб бераркансиз.

— Хўп, қани ўша минг сўмлик?

— Дадам айтдики, уч кундан кейин бераркан.

 

loading...