ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

РОССИЯ КОМПАНИЯСИНИНГ БАЛОДАН АСРОВЧИ ПАРАШЮТЛАРИ

 

Россиядаги «Технодинамика» холдинги “Шанс” деб номланган парашют турини ишлаб чиқаришга давлат патентини қўлга киритди. Парашютлар кўп қаватли уйларнинг юқори қаватидан пастга сакраш учун мўлжалланган. Башарти кўп қаватли уйда кучли ёнғин содир бўлса, ёки шу каби фалокат кузатилса, юқори қаватда яшайдиган фуқаролар парашютни кийиб, сира қўрқмасдан ўзини ўзи хавфсиз жойга эвакуация қила олади. “Шанс” жами 33 метр юқоридан пастга сакраш имконини беради.

 

АНГЛИЯ ОЛИМЛАРИ 3000 ЁШЛИ МЎМИЁНИНГ ОВОЗИНИ ҚАЙТА ТИКЛАШДИ

 

Мўмиё ҳақиқатан 3000 ёшда бўлиб, у қадимий Мисрда яшаган Несьямун исмли эркакка тегишли эди. Ҳозирги кунда мўмиё Англиядаги музейда сақланмоқда. Олимлар эса 3Д принтрда тил, товуш аъзолари, томоқ ва ҳоказоларни яратиб, кейин уларни мўмиёга ўрнатишди. Мўмиё товуш чиқара бошлади. Фақат товушини махсус динамик орқалигина эшитиш мумкин бўлди.

Тарихий маълумотларда қайд этилишича, у тирик пайтида ўлгач, худолардан тилини, гапириш учун керакли барча аъзоларини қайтаришни сўраркан. Шунда у ҳам абадий ҳаёт, у дунёнинг жаннатида умр кечириш имконига эга бўларкан.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Несьямун 1099-1069 йилларда Қадимий Мисрда яшаган. Фиръавн Рамсес Xiнинг замондоши бўлган. Ҳаёти давомида Карнак ибодатхонасида хизмат қилган.

— Биз учун мўмиёнинг овозини эшитиш етарли эди, — деди олимлардан бири. — Мана, эшитдик. Лекин бу ҳозирча етарли. Кейинчалик мақсадимиз мурдаларни гапиртиришга ҳаракат қилиб кўришдан иборат бўлади. Ана шунда биз яратган янгилик фанда оламшумул воқеага айланади.

 

“6G” ҚАЧОН ИШГА ТУШИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

 

Япония интернет тизимининг олтинчи авлоди, яъни, “6G” тизими қачон ишга туширилишини расман маълум қилди. Айтишларича, ушбу тизим Япония ҳудудида 2030 йили ишга туширилади.

Шубҳасиз, интернет тизимининг янги авлоди кўз кўриб қулоқ эшитмаган тезликка ва кучга эга бўлади. “6G”ни яратиш, ишга тушириш ва бошқа муаммолар билан Токио университети экспертлар гуруҳи шуғулланади. Аммо “Nippon Telegraph and Telephone” ва “Toshiba” компаниялари мутахассислари ҳам бу ишга расман таклиф этилади.

 

 

loading...