Ҳиндистон юлдузи Ритик Рошан нима учун ажрашган?

0

Рошан ёшлигидан кўп меҳнат қилиб, ҳозирги даражагача кўтарила олди. Ҳозирда у нафақат ҳиндларнинг, қолаверса, кўплаб чет эл томошабинларининг қалбидан чуқур жой эгаллаган. Унинг фильмларини барча севиб томоша қилади.

Ритик Рошан таниқли режиссёрнинг қизи бўлмиш Сюзанна Хонга уйланган. Уларнинг Реҳан ҳамда Ридан исмли ўғиллари бор.

Аммо Рошан аёли билан 13 йил бирга яшаб, ажрашган. Бу ҳолат эса актёрнинг мухлисларини ҳаяжонга солиб қўйган…

Ритик ва Сюзаннанинг муҳаббати анча йиллик тарихга эга бўлиб, иккала ёш бир-бирини ёшликдан севиб келишган. Улғайгандан кейин ҳам тўрт йил давом этган ишқий муносабатларнинг охири никоҳ билан якунланган. 2013 йилда эса ушбу жуфтлик орасида муаммолар вужудга келган ва 2014 йилда улар ажрашиб кетишган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, оиланинг бузилишига сабаб Ритик Рошаннинг хиёнати бўлган. Негаки, актёр ва унинг кинодаги партнёрлари ўртасида юзага келган муносабатлар ҳамиша одамлар оғзида бўлган.

2001 йилги Карина Капур билан бўлган ижодий шериклигидан кейин улар ўртасида илиқ муносабатлар уйғонган ҳамда 2003 йилда суратга олинган «Main Prem Ki Divani Hun» фильмидан сўнг алоқалар янада жиддий тус олган. Бироқ бу муносабатларнинг давом этишини иккала ижодкорнинг ҳам оналари хоҳлашмаган. Шу билан улар бир-биридан узоқлашишган.

2010 йилда эса «Kites» фильмининг суратга олиш жараёнида мексикалик актриса Барбара Мори ва Ритик Рошан ўртасида ишқий алоқалар борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган. Унинг Барбара билан муносабатлари Ритикнинг турмушида сезиларли муаммоларни юзага келтирган ва айтишларича, шундан сўнг Сюзанна уйидан кетиб, ота-онаси билан яшай бошлаган.

Сюзаннанинг гиёҳванд моддаларга ружу қўйгани ҳақида ҳам турли хабарлар тарқалган ва бир неча жамоат йиғинларида унинг гиёҳванд модда истеъмол қилганига гувоҳ бўлишган. Маълумотларга кўра, Аржун Рампал ва Сюзаннанинг ўртасида дўстлик муносабатлари бўлиб, унинг бу йўлга киришида Рампалнинг таъсири кучли эди.

Ритикнинг ажрашиш қарорига келишининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан шудир.

Аммо мана шундай тушунмовчиликларга қарамай, бугун Ритик Рошан ва Сюзанна Хон ўртасида самимий дўстлик сақланиб қолган. Улар фарзандларининг бахти учун доимо масъулиятли ота-она вазифасини бажариб келишмоқда.

loading...