ХИТОЙ КОРОНАВИРУСИГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ЯРАТИЛДИ…

0

 

Гонгконг олимлари Хитойда пайдо бўлган коронавирусга қарши вакцина яратишди. Шу ҳақда юқумли хасталиклар бўйича эксперт, профессор Юэн Квок-Юнг расман маълум қилган.

— Биз янги вакцинани яратишга яратдик, — деди у. — Аммо тест синовлари чўзилиши мумкин. Тест синовлари эса ҳайвонларда ўтказилади. Бу жараён тахминан бир неча ойни ўз ичига олади…

Вакцина яратишда хитойлик олимлар билан бирга америкалик мутахассислар ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу коронавирус одамдан одамга юқади. Хасталикнинг асосий белгилари тана ҳарорати кескин кўтарилиб кетиши, жисмонан ҳорғинлик ва йўтал ҳисобланади. Бошқачароқ айтганда, вирус юқтирган одам пневмониянинг энг хавфли турига чалинади.

Ҳозирги пайтда касалликдан жабр кўрганлар ва вафот этганлар асосан Ухань шаҳрида яшовчи фуқаролар экани аниқланган. Вирус Япония, Жанубий Корея, Тайланд, Америка ва бошқа давлатларга ҳам тарқалиб улгурган.

 

loading...